DataLife Engine / БУГУН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ!!!

БУГУН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ!!!

БУГУН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ «ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАГАН ВА БИЗ БЕМОРЛАРГА БАЙРАМЛИК ЮБОРГАН ҲОКИМ БУВАМИЗГА ТАШАККУР!»Бугун кун давомида ҳоким ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ҳамда Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруа Усмоновалар маҳаллаларга бориб, беморлар, ногиронлар, меҳрга муҳтожларга совғалар тарқатдилар. Дарҳақиқат, миллий менталитетимизга хос азал- азалдан келаётган ўзбекона қадриятларимиз тимсоли бўлган меҳр- оқибат, саҳоватлилик яна бир бора беморлар дардига шифо бўлди, десак муболаға бўлмайди. Боғот тумани ҳокими ўринбосарининг эзгу тилаклари беморларнинг тезроқ соғайишига кучли таъсир қилганига шубҳамиз йўқ. Бугун шифо истаб даволанаётган «Янги қадам» маҳалласидан Кенжабек Бобожонов ҳамда «Ашхобод» маҳалласида яшовчи Иззатой Маткаримовалар «Инсон қадрини улуғлаётган Президентимиз омон бўлсин!» дея кўрсатилаётган ғамхўрлик ва меҳр- оқибат учун ўзларининг миннатдорлигини билдирдилар.
3-12-2022, 12:56
Вернуться назад