DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНИБ КЕТДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНИБ КЕТДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНИБ КЕТДИ ЙИЛИМИЗ ОМАДЛИ БЎЛСИН! Бугун Боғот туманида Наврўз байрами қўшалоқ байрамга айланди, десак муболаға бўлмайди. Чунки туман ҳокими Ойбек Холбоев сектори Ўғизровот қишлоғи кластерлари, 1-бўлиб чигит экишни бошлаб юбордилар. Боғотлик хожилар, пахтачилик соҳасининг фахрийлари ота-боболаримиздан қолган қадриятларимизга амал қилиб, бизни шу мўътабар кунларга - янги кунга, Наврўз айёмига, янги йилда ерга чигит қадаш кунига етказган Яратганга шукрона ва ҳамду санолар айтишди. Туман имом-хатиби Рашиджон Эрназаров дуога қўл очиб, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин, баракали бўлсин, оиламиз, фарзандларимиз соғ-саломат бўлсин, шу қутлуғ кунда меҳр билан эккан чигитларимиз мўл ҳосил берсин, юртимиздан, хонадонларимиздан файзу барака аримасин, дарёмизда сувимиз мўл бўлсин, халқимизни балолардан Аллоҳ асрасин, дея дуо қилдилар.Бугун кўтаринки кайфиятда туманимизни Қипчоқ қишлоғи ҳудудида ҳам чигит экиш ишлари қизғин давом қилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
21-03-2020, 05:00
Вернуться назад