DataLife Engine / КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносиб кутиб олинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр- қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир.Албатта, Конституциямиз ва халқаро ҳуқуқий нормаларда белгиланган қоидаларга кўра жамиятда инсон ирқидан, миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар эркин яшаш, касб танлаш, ўз касби ва иш жойида қулай шароитларда фаолият олиб бориш, ўз фикрлари ва ғоялари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлигига, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва бошқа кўплаб ҳуқуқларга эга. Инсонларнинг бу Констутициявий ҳуқуқларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳам қонунларимизда белгилаб қўйилган. Албатта, инсонларнинг бу ҳуқуқларини таъминлаб бериш биринчи ўринда давлатнинг асосий вазифаларидан саналади. Қайсики давлатда Конституция ва у асосда қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилинса, ўша давлатда тараққиёт бўлади, жамият эркин ва фаровон яшайди. Мамлактимизда ҳам олий қадрият даражасига етган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан давлат идоралари халқ учун биринчи ўринда масъул эканлиги илгари сурилиб, бугунги кунда давлат идоралари ҳақиқий маънода халқ учун хизмат қилишни бошлади. Тизимларда буйруқбозлик ва коррупцияга қарши тинимисиз курашлар олиб борилмоқда. Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги бу ислоҳатлар ўз натижасини бермоқда. Бу ишларнинг янада юқори даражага кўтарилишида давлат бош ислоҳотчи бўлгани ҳолда фуқароларнинг ҳам дунёқараши ўзгариши, жамиятга нисбатан лоқайд бўлмаслиги, ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллиги ошиши керак. Жорий йилда эркин ва ҳур ҳаётимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз қабул қилинганлигига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Эргашбек Аҳмедовлар туман ИИБ биносида бир гуруҳ ҳаётларида илк маротаба Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат олаётган ёшларга ҳужжатларини ва Ўзбекистон Конституцияси китобини топширдилар. Ёшларнинг ёниб турган кўзларини кўриб беҳад қувондик. Улар келгусидаги орзуларини сектор раҳбарларига айтиб бердилар. Туман раҳбари ёшларни самимий табриклаб, ўз сўзида «Конституциямизни мукаммал ўрганиб, унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларимизга оғишмай амал қилиб яшасак, Конституция ва қонунларимиз ҳар доим бизни ҳимоя қилади, инсон ҳуқуқлари эса биз орзу қилаётганимиздек, олий қадриятга айланади» деб ёшларга омадлар тилади Туман ҳокими ва ИИБ раҳбари билан ёшларнинг дўстона давра суҳбати давомида Ўзбекистондай тинч замонда яшаётган ёшлар шеърлар айтиб, юртбошимизга миннатдорлик билдирдилар. КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТДОШЛАР Боғот тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта мутахассиси, лейтенант Малика Матниёзова БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
5-12-2022, 10:30
Вернуться назад