DataLife Engine / Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги!!!

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги!!!

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги Азиз элдошлар! Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайман. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган. Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир. Азиз элдошларим! Сизларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклар эканман, оилангизга тотувлик ва барчангизга узоқ-умр, соғу омонлик тилайман.Юртимиз тинч бўлсин! Ҳурмат билан,Боғот тумани ҳокимиШавкат Яхшибаев.
7-12-2022, 09:25
Вернуться назад