DataLife Engine / КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОҒОТИМ!

КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОҒОТИМ!

КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОҒОТИМ! БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ Туманимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар, эришилган юксак натижаларда турли соҳа ва тармоқларда муваффақиятларга эришиб, Боғотликлар меҳрини қозонган самимий ва жонкуяр инсон туманимиз ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев муносиб тақдирланди. Барча юртдошларимиз қаторида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан туманимиз ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаевга вилоят ҳокимлиги биносида ушбу кўкрак нишонини Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов тантанали равишда топширди. Барчамиз учун ҳурматли ва азиз бўлган инсон ҳокимимиз Шавкат Яхшибаевни чин юрагимиздан самимий табриклаймиз. Эъзоз ва эътироф муборак бўлсин! Ҳурматли устозимиз Шавкат Қурамбаевич, илоҳим Сиз истагандек туманимизда оғзибирлик ғалаба қилаверсин! Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
7-12-2022, 10:55
Вернуться назад