DataLife Engine / 22 март - "Маҳалла тизими ходимлари куни"

22 март - "Маҳалла тизими ходимлари куни"

22 март - "Маҳалла тизими ходимлари куни". Президентимиз томонидан Маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилган эдилар. Дарҳақиқат ўзига бириктирилган ҳудуддаги бева-бечоралар, ногиронлиги бор шахслар, бирон бир сабабга кўра омади юришмаган оилалар ва одамларнинг иссиқ-совуғидан, ғам-ташвишларидан хабардор бўлиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш сингари масалалар бўйича, шунингдек маҳаллани обод ва гўзал, кўркам ва чиройли бўлиши, эл-улус меҳр-муҳаббатини қозонадиган машаққатли касб эгалари сизларни бугунги касб байрамларингиз билан табриклаймиз. Ҳамиша эл ардоғида бўлиб юришларингизга тилакдошмиз, эл хизматида чарчаманглар. Сизларга энг аввало тинчик, соғлик-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват тилаймиз.Ҳурмат билан Боғот тумани ҳокимлиги Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  
22-03-2020, 12:10
Вернуться назад