DataLife Engine / "Биз зўравонликка қаршимиз”

"Биз зўравонликка қаршимиз”

Боғот туманидаги барча мактабларда ИИБ бўлими ҳамда Боғот тумани ХТБ масъуллари ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Тумандаги 16, 17, 48- сон мактабларда ўткпзилган тадбирда ҳуқуқий саводхон бўлмаган ўқувчи ҳар ерда қоқилиши, ўз ҳаққини талаб қила олмай, сарсон бўлаётгани ҳақида Боғот тумани ИИБ бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу боис ҳуқуқий саводхонликни оширишга эътибор қаратилаётганига тухталиб ўтди. Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирида жамиятда фаол ҳаракат қилаётган ўқувчилар эришган ютуқлари мисол қилиб кўрсатилди. Тадбирда мавзу юзасидан шахмат-шашка мусобақалари, расмлар танлови ўтказилди ва ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди.
9-12-2022, 10:10
Вернуться назад