DataLife Engine / ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ШТАБ ИШИНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТ ҚИЛМОҚДА!!!

ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ШТАБ ИШИНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТ ҚИЛМОҚДА!!!

ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ШТАБ ИШИНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТ ҚИЛМОҚДА Қиш ойларини тинч, беталофат ўтказиш учун барча сектор раҳбарлари кунни тунга улаб фаолият юритмоқдалар. Боғот туманидаги 2- сектор раҳбари А.Рузметов қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан туманда тузилган ишчи гуруҳи аъзолари билан ижтимоий соҳа объектларида, маҳаллаларда халқни оғирини енгил этиш учун кенг кўламли ишлар олиб бормоқда. Бугун туман прокурори Алишер Рузметов 2- сектор ҳудудидаги 9-сон, 13-сон, 29-сон, 49-сон, таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, яратилган шарт-шароит ва қулайликлар қай даражада эканлигини кўздан кечирди. Сектор раҳбарлари туманда мавсумга тайёргарлик, қозонхоналарнинг шайлиги, мактабларнинг иситиш ҳолатининг гигиена талабларига тўлақонли жавоб беришини кўздан кечириб, туман штаби аъзолари ва масъуллар билан об-ҳавонинг кескин совуқ бўлаётгани, кўмир, газ масалалари бўйича келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
9-12-2022, 12:00
Вернуться назад