DataLife Engine / 10 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

10 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

10 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИИБ БОШЛИҒИ МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ Боғот тумани ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов 48- сон мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди. ИИБ бошлиғи аввало ўқувчилар билан мадҳияни куйлади ва мадҳиямизнинг тарихи ҳақида гапириб берди. Туман ИИБ бошлиғи ватан-меҳр-муҳаббат, мурувват манбаи, тинчлик – энг олий неъмат, она Ватан тинчлигини сақлаш, унинг тупроғини кўзимизга суриш, уни ҳимоя қилиш шу Ватанда яшаб улғаяётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи, бу муқаддас туйғуни улғайиб бораётган ёш авлоднинг қон-қонига сингдириш, улар онгида ўчмас аланга этиб шакллантириш ҳозирги кундаги асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида ИИБ бошлиғи мактаб директори Гулнора Жобборовага мамлакатимизнинг етакчи нашриётлари томонидан чоп этилган бадиий, миллий ва жаҳон адабиётини ўзида жамлаган китоблар жамланмасини мактаб кутубхонаси учун совға қилди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
10-12-2022, 10:10
Вернуться назад