DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАР БЎЙИЧА ИИБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАР БЎЙИЧА ИИБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАР БЎЙИЧА ИИБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА «ДАДАЖОН! МАНЗИЛГА СОҒ - ОМОН ЕТИБ БОРИНГ!» Боғот тумани ҳокимлиги ҳамда туман ИИБ ЙҲХГ бўлими ходимлари туман марказидаги 1- сон мактаб ўқувчилари билан йўл- транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган тадбир ўтказдилар. Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўқувчиларга йўл ҳаракатига қатъий риоя этиш юзасидан очиқ дарслар ўткмзилди. Тадбирда туман ҳудудида содир этилган ЙТҲлар юзасидан статистик маълумотлар, мазкур кўнгилсизликларнинг сабаб ва оқибатлари, таҳлиллари юзасидан ИИБ ходимлари маъруза қилишди. Шахсий ва хизмат транспорт воситаларини бошқариш пайтида ҳайдовчининг мажбуриятларини ёдда тутиш, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га тўлиқ риоя қилиш, тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланмаслик лозимлиги, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, хавфсизлик камаридан фойдаланишнинг афзалликлари тушунтирилди. Маст ва чарчоқ ҳолда автомашина бошқаришнинг салбий оқибатларидан мисоллар келтирилди. Транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликларга сабаб бўлувчи омиллар муҳокама қилинди. Шундан сўнг, туман ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тайёрланган видео ролик тадбир қатнашчиларига намойиш қилинди. Дарҳақиқат бугун мактаб ўқувчилари учун ўтказилган йўл ҳаракати қоидалари дарси уларнинг ҳуқуқий билимини оширишга хизмат қилишига ишонамиз. Боғот тумани ҳокимлиги Болалар билан ишлаш шўъбаси мудири А.Жуманиёзов.
14-12-2022, 09:05
Вернуться назад