DataLife Engine / "САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТИ-ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА!"

"САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТИ-ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА!"

"САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТИ-ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА!" Жорий йилнинг 15-декабрь куни Боғот тумани "Деҳқонобод" маҳалласи "Маънавият чашмаси" кўчаси 14 уйда яшовчи фуқаро Бобоназаров Комилжон Иброҳимович Ўзбекистон Экологик партиясидан 11-"Деҳқонбозор" сайлов округидан Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати У.Ибраҳимовга мурожаат йўллади. Мурожаатда баён қилинишича мурожаатгўй фуқаро ўзи яшаётган кўчадаги ичимлик сув қувури ёрилиб, ичимлик суви шу ҳудуддан ўтган заҳкашга оқиб ётгани ва буни зудлик билан бартараф қилинишида амалий ёрдам берилишини сўраган. Мурожаатни ижобий ҳал қилиш мақсадида депутат У.Ибраҳимов тегишли ташкилот раҳбари номига Депутат сўрови тайёрлаб мурожаатни зудлик билан ҳалқилиш мақсадида маъсул мутахассис ходимлар билан бирга воқеа жойига борди. Ушбу кўчада яшовчи фуқаролар гувоҳлигида қувурдаги носозликни бартараф қилиш учун зарур бўладиган барча эҳтиёт қисмларни янгисига алмаштириб мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Сайловчилар депутатига ва Боғот туман ичимлик сув хизмати ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
16-12-2022, 12:00
Вернуться назад