DataLife Engine / ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИГА ҚАТНАШМАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР ИШЧИ ГУРУҲ НАЗОРАТИДА ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИГА ҚАТНАШМАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР ИШЧИ ГУРУҲ НАЗОРАТИДА ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИГА ҚАТНАШМАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР ИШЧИ ГУРУҲ НАЗОРАТИДА ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА Боғот тумани ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимлари, барча мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларнинг маҳалласига, ўқувчи яшаётган хонадонга бориб, ўқувчининг дарсга бормаслиги сабаблари ўрганилди ҳамда таълимга қайтарилди. Шунингдек, сабабсиз 36 соат ва ундан ортиқ дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота- оналарига вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47- моддасига асосанжавобгарликка тортилиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Эслатма: МЖтК 47-модда.Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб -ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш—базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,—базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Боғот тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилишшўъбаси мудириАсқарбек Жуманиёзов БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
18-12-2022, 11:25
Вернуться назад