DataLife Engine / БОҒОТДА «ТУН» НОМЛИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТДА «ТУН» НОМЛИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОҒОТДА «ТУН» НОМЛИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА Боғот тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларниг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан, вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакилисиз кўнгил очиш, дам олиш жойларида бўлишига йўл қўйиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган “Тун” тадбири давомида ота-она қарамоғисиз юрган вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси ҳамда юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун тадбиркорга МЖтКнинг 188 прим 2-модда бўйича маъмурий жазо қўлланилиши юзасидан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди. Боғотда ишчи гуруҳ томонидан рейд тадбирлари маҳаллалар кесимида давом этмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
16-12-2022, 12:50
Вернуться назад