DataLife Engine / ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА «ЭКОБОЗОР» ИШ БОШЛАДИ

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА «ЭКОБОЗОР» ИШ БОШЛАДИ

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА «ЭКОБОЗОР» ИШ БОШЛАДИ Бугун, 19 декабрь куни Боғот туманида 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалардан «ХАСАНБОЙ ЖАВОҲИР БОҒОТ ЭКОМАРКЕТ» МЧЖ ишга тушди. Экобозорнинг очилиш маросимида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда фахрийлар экобозорнинг халққа хизмат қилишига тилаклар билдирдилар Тадбиркор Ўткирбек Болтаев ташаббуси билан ишга туширилган лойиҳанинг умумий қиймати 2.1 млрд. сўмдан иборат бўлиб шундан, 1.5 млрд сўм ўз маблағи, 0,6 млрд сўм банк кредити маблағлари ҳисобига янгидан 9 та доимий ишчи ўринлари яратилди. Ушбу бино 2 қаватдан иборат бўлиб, 1- қаватида турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, бинонинг 2-қавати кийим-кечаклар савдоси учун мўлжалланган. Экобозор Боғот туманининг энг гавжум бўлган кўчалардан бири «Ўзбекистон» шоҳкўчасида жойлашган. АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИНГИЗ ТЎКИН БЎЛИШИ УЧУН ЭНГ САРА, АРЗОН МАҲСУЛОТЛАРИ МЎЛ БЎЛГАН ЭКОБОЗОРГА МАҲМАТ! Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
19-12-2022, 09:25
Вернуться назад