DataLife Engine / Боғот туманида Янги Ўзбекистон

Боғот туманида Янги Ўзбекистон

Боғот туманида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 7та устувор йўналишларидан келиб чиқиб, АОКА агентлиги ҳамда вилоят ҳокими тасдиқлаган медиа-тадбирлар режасига асосан, «Ҳиндистон билан ҳамкорликда ишга туширилган «NEPHROPLUS» гемодиализ маркази фаолияти билан танишув» мавзусида ОАВ вакиллари, депутатлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда марказ бош шифокори Р.Рахимов тиббиётда гемодиализ соҳасини ривожлантириш мақсадида тузилган 10 йиллик шартномага кўра, энг замонавий тиббиёт жиҳозлари Германиядан тўғридан тўғри ташқи инвестиция орқали келтирилгани, ушбу гемодиализ маркази Ҳиндистондай тиббиёти ривожланган давлатдай сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга экани, бугунги кунда марказда 6 та тумандан келган 96 нафар бемор даволанаётгани, марказда 5 та алоҳида хона, 1та умумий зал, 20дан ошиқ тиббиёт ходимлари иш билан таъминланганини билдирди ҳамда очиқ мулоқот қатнашчилари берган барча саволларга жавоб берди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
21-12-2022, 11:30
Вернуться назад