DataLife Engine / ЭЗГУЛИК ВА САВОБЛИ ИШЛАРНИ ҚИЛИШДА БАРДАВОМ БЎЛАЙЛИК!

ЭЗГУЛИК ВА САВОБЛИ ИШЛАРНИ ҚИЛИШДА БАРДАВОМ БЎЛАЙЛИК!

ЭЗГУЛИК ВА САВОБЛИ ИШЛАРНИ ҚИЛИШДА БАРДАВОМ БЎЛАЙЛИК! Бу ёруғ жаҳонда савобга, яхшиликка олиб борадиган ишлар жуда кўп. Яхшилик ва савобли ишларни бажариш эса юксак инсоний фазилатлардан биридир. Жумладан, маҳалла-кўйдаги ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бўлган ва қаровсизларга кўмак бериш каби хайрли ишлар туманимизда ҳоким Шавкат Яхшибаев томонидан амалга оширилмоқда. Бугун туман ҳокими 1-сектор ҳудудида жойлашган «Гулзор» маҳалласи «Наққош» кўча 19-уйда яшовчи 1983 йилда туғилган, боқувчисини йўқотган Райҳон Сотимбоеванинг унинг фарзандлари Жаҳонгир Отажонов, Умидахон Отажоноваларнинг ҳолидан хабар олди.Туман ҳокими ушбу фуқаролар билан учрашар экан, оила-аъзолари билан суҳбатлашиб, қандай ёрдам кераклиги тўғрисида фикрларини тинглади ва уларга янги йил арафасида ун, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.-Туман ҳокими ҳамиша хонадонимизга келиб, фарзандларимнинг ҳолидан хабар олиб турадилар. Бундан жуда хурсандмиз. Илоҳим соғ бўлсинлар,- дейди қувонч кўз ёшларила Райҳон Сотимбоева -Менинг турмуш ўртоғим Жонибек Отажонов ўтган йили бахтсиз ҳодиса сабабли оламдан ўтди, ўзим ҳам бу ҳодисадан кейин кўп қийинчиликларни бошимдан кечирдим. Айтмоқчиманки, мен туман ҳокимидек меҳридарё инсонлар борлигига шукрона айтаман. Доимо мурожаатимизни тинглаб, ҳолимиздан хабар олиб келмоқда. Бунинг учун миннатдормиз, дейди Райҳон Сотимбоева. Дарҳақиқат, эзгу қалбли инсонлар доимо яхшилик қилишга интилиб яшайди. Яхшилик қилишнинг эса чеки-чегараси бўлмайди. Келинг, азиз замондошим, ҳаёт қисқа, уни мазмунли ўтказиб, ҳамиша яхшилик, эзгулик, савоб ишларни қилишдан чарчамайлик. Боғот туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
22-12-2022, 10:50
Вернуться назад