DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ Э.Э.АҲМЕДОВНИНГ «НОТИНЧ, АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ» ОЙЛИГИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ Э.Э.АҲМЕДОВНИНГ «НОТИНЧ, АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ» ОЙЛИГИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ Э.Э.АҲМЕДОВНИНГ «НОТИНЧ, АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ» ОЙЛИГИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТИ Жорий йилнинг ўтган даври мабойнида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда бир қатор олиб борилаётган чора- тадбирларга қарамасдан қўни- қўшни, қариндош- уруғлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда ажрим ёқасига келган оилалар учраётганлигини инобатга олиб, 5 ноябрдан 30 ноябрга қадар 4 та сектор раҳбари ташаббуси билан “Нотинч, ажрим ёқасидаги оилалар ва аёллар билан ишлаш” ойлиги ўтказилди. "Нотинч, ажрим ёқасидаги оилалар ва аёллар билан ишлаш” ойлиги давомида 4 та сектор раҳбари ҳамкорлигида туманда яшовчи ўрталарида ўзаро низо мавжуд бўлган оилалар, қариндош- уруғ, ққўни- қўшнилар ва ажрим ёқасига келган оилаларни яраштириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди. Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида олиб борилган ижобий ишлар натижасида туман ҳудудида яшовчи ўрталарида ўзаро низо мавжуд бўлган оилалар, қариндош- уруғ, қўни- қўшнилар ва ажрим ёқасига келган 201 та оилалардан 93 та оила чиқарилиб, қолган 108 та оилалар сектор раҳбарлари уларнинг ўринбосарлари, туман ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар бўйича ўринбосари, депутатлар, отинойи, имом хатиблари, ХТБ ва МТ маьсул ходимлари ҳамда тегишли идора-ташкиолатдан 12 нафар ходимлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганилди. Тадбир давомида 104 нафар ажрим ёқасига келган оилалар ўрганилиб, 17 нафари яраштирилиб, 29 нафар фарзанднинг етим бўлиши олди олинди. Бундан ташқари, тадбир давомида 12 нафар фукарони бандлиги таъминланди, 6 нафар фукарони уй-жой масалалари буйича муаммолари ижобий хал килинди, 9 нафар фукароларни алимент пулини ундиришда амалий ёрдамлар берилди, 36 та оила билан профилактик суҳбат ўтказилди, 32 та оилага хуқуқий маслахат берилди, 6 та оилага кредит ва субсидия асосида амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли чоралари кўрилди, 10 нафар фукарога моддий ёрдам берилди, 2 нафар фукарога тикув машинаси берилди, ўзаро низо мавжуд бўлган оилаларнинг, 12 та оила аъзолари касб-ҳунар ўрганишлари учун мономарказда ўкиш имконияти яратилди. Тумандаги “Енгил саноат” техникуми биносида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилиб, 19 нафар фукарони бандлиги таъминланиб, 13 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланма берилди. Жорий йилнинг 5 ноябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилаётган “Нотинч, ажрим ёқасидаги оилар ва аёллар билан ишлаш” тадбири давомида ўрганилган 108 та оиладан 26 та оиланинг муаммолари ижобий хал қилиниб, рўйхатидан туширилди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар ҳар 10 кундан муҳокама қилиниб, қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб борилди. Ҳозирги кунда ҳам ҳамкорликдаги профилактика ишлар давом қилдирилмоқда. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
23-12-2022, 12:30
Вернуться назад