DataLife Engine / ҲОКИМ ШИФОХОНАДА ЁТГАН БЕМОРЛАРГА УЗОҚ-УМР ТИЛАДИ

ҲОКИМ ШИФОХОНАДА ЁТГАН БЕМОРЛАРГА УЗОҚ-УМР ТИЛАДИ

ҲОКИМ ШИФОХОНАДА ЁТГАН БЕМОРЛАРГА УЗОҚ-УМР ТИЛАДИ Бугун инсонга эътибор, инсон қадри улуғланган юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалбида шукроналар янграмоқда. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бошчилигида миллий менталитетимизга хос азал- азалдан келаётган ўзбекона қадриятларимиз тимсоли бўлган меҳр-оқибат яна бир бор беморлар дардига шифо бўлди, десак муболаға бўлмайди. Президентимизнинг шифокорларга билдирган ишончи ҳақида ҳоким Шавкат Яхшибаев врачлар ва ҳамширалар билан суҳбатлашди. Уларнинг Президент эътиборидан мамнунликлари кўзларидан билиниб турди. Шифохонада шифо истаб даволанаётган бемор элдошларимиз кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик ва меҳр- оқибатни қалбан ҳис қилиб туришганини билдирдилар. Беморларнинг кўзларидаги шукроналиги, тилларига кўчди. Халқимиз тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлардан мамнун. Сўзимиз исботи, янги гемодиализ марказида яратилган шароитдан халқимиз миннатдор.
24-12-2022, 12:45
Вернуться назад