DataLife Engine / «Ёшлар дафтари»

«Ёшлар дафтари»

Боғот туманида «Ёшлар дафтари» тизими орқали жорий йилнинг декабрь ойида 13 нафар ижтимоий оғир аҳволда яшовчи ёшларнинг 75 млн. сўм даволаниш харажатлари қоплаб берилди. Бугун ушбу ёшлардан «Гулзор» маҳалласида яшовчи Салаев Иззатбек, «Маънавият» маҳалласида яшовчи Азадова Сабохон ва Жумабоева Рўзахонларнинг хонадонларига бориб махсус сертификатлар топширилди. Инсон қадрланаётган, инсонга эътибор қаратилаётган бундай ишлар Боғот туманида давом этмоқда... БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
24-12-2022, 12:55
Вернуться назад