DataLife Engine / Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот туманида

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот туманида

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот туманидаги “Хоразмтекс” ва “Коботекс” масъулияти чекланган жамиятларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди. “Хоразмтекс” МЧЖдаги лойиҳанинг умумий қиймати 15 млн. еврога тенг бўлиб, корхона ишга тушгач йилига 10 млн. погон метр газлама мато ишлаб чиқарилади ва 350 та янги иш ўринлари яратилади. Цехларга Германия ва Белгияда ишлаб чиқарилган энг замонавий дастгоҳлар ўрнатилади. “Коботекс” МЧЖдаги янги лойиҳанинг умумий қиймати эса 30 млн. еврога тенг бўлиб, қуввати кунига 20 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Вилоят раҳбари пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва экспортини рағбатлантириш, қурилиш ва монтаж ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25-12-2022, 11:10
Вернуться назад