DataLife Engine / ТУМАН ҲОКИМИ ХУДАЙБЕРГАНОВЛАР ОИЛАСИДА ТУНАБ ҚОЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ХУДАЙБЕРГАНОВЛАР ОИЛАСИДА ТУНАБ ҚОЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ХУДАЙБЕРГАНОВЛАР ОИЛАСИДА ТУНАБ ҚОЛДИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган «Меҳнат гули» маҳалласида бўлиб, қиш мавсумида энергия ва иссиқлик таъминотининг аҳволи, аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни ўрганди, маҳалла аҳли билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, туман ҳокими ушбу маҳалланинг «Қуёшли юрт» кўчаси 96-уйда яшовчи Дониёр Худайберганов хонадонида бўлиб, оила вакилларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, байрам совғаларини топширди. Туман раҳбари дастурхон атрофида оила аъзолари билан самимий суҳбатлашди. Айни дамда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев қишлоқ аҳолисининг кундалик турмуш тарзи, муаммолари билан янада яқинроқ танишиш мақсадида Дониёр Худайбергановлар хонадонида тунаб қолди. Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
25-12-2022, 12:55
Вернуться назад