DataLife Engine / Ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди Ўтган йил бошида маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий қилинган эди. Йил давомида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятида қандай натижаларга эришди? Бугун вилоятдаги 531 та маҳалланинг ҳоким ёрдамчилари иштирок этган тадбирда ана шу масалалар муҳокама этилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизимида энг юқори балл тўплаган 100 нафар ҳоким ёрдамчилари учун маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан Республикамиз бўйлаб бепул саёҳат ташкил қилиш ва ҳар чорак якуни билан моддий рағбатлантириш тўғрисидаги таклифи олқишлар билан кутиб олинди. Энг фаол ҳоким ёрдамчилари меҳнати муносиб эътироф этилиб, галдаги муҳим вазифалар белгиланди. Тадбир вилоят санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари вилоят мусиқали драма театрида “Жалолиддин Мангуберди” спектаклини томоша қилдилар. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
7-01-2023, 11:01
Вернуться назад