DataLife Engine / ОТАСИНИНГ ТАБАРРУК ДУОЛАРИНИ ОЛГАН САҲОВАТЛИ ТАДБИРКОР НУРОНИЙЛАР ХОНАДОНИДА

ОТАСИНИНГ ТАБАРРУК ДУОЛАРИНИ ОЛГАН САҲОВАТЛИ ТАДБИРКОР НУРОНИЙЛАР ХОНАДОНИДА

ОТАСИНИНГ ТАБАРРУК ДУОЛАРИНИ ОЛГАН САҲОВАТЛИ ТАДБИРКОР НУРОНИЙЛАР ХОНАДОНИДА Доно халқимизнинг «Олтин олма, дуо ол!» деган мақоли Боғотлик саҳоватли, инсонларнинг дардига малҳам бўлаётган Абу Райҳон Беруний маҳалласида яшовчи туманнинг энг фаол тадбиркорларидан Отабек Қутлимуротович Рўзметовнинг юрак амрига айланган. Янги йилнинг дастлабки кунларидан ҳар бир қадамида савобларга эга бўлаётган Отабек Рўзметов бугун кун давомида улуғ ёшдаги отахону онахонларнинг, бемор кексаларнинг ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқатлар, дори-дармонлари учун пул маблағларини улашишда давом этмоқда. Отабек Рўзметовнинг падарибузруквори Қутлимурод ота умри давомида ҳалол яшаб, элимизга китоблар орқали илм зиёсини таратиб ўтган азиз инсоннинг фарзанди «От изини той босар» мақолига амал қилаётганидан, саҳоватли тадбиркоримизнинг беминнат ёрдамидан кекса нуронийлар хурсанд бўлиб «Отангга раҳмат ўғлим!» дея миннатдор бўлмоқдалар Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
3-01-2023, 10:50
Вернуться назад