DataLife Engine / Боғот туманида 2023 йил ҳосилидан  уруғлик пахта етиштириш хуқуқини қўлга киритиш мақсадида  хўжаликлар ўртасида  тендер танлови ўтказиш тўғрисида

Боғот туманида 2023 йил ҳосилидан  уруғлик пахта етиштириш хуқуқини қўлга киритиш мақсадида  хўжаликлар ўртасида  тендер танлови ўтказиш тўғрисида

#ТЕЗКОР_МАЪЛУМОТ #ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН   Боғот туманида 2023 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш хуқуқини қўлга киритиш мақсадида хўжаликлар ўртасида тендер танлови ўтказиш тўғрисида                Э Ъ Л О Н   Жорий йилнинг февраль ойида туман қишлоқ хўжалиги бўлимида 2023 йил ҳосилидан пахта, ғалла, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғликларини етиштириш хуқуқини қўлга киритиш учун хўжаликлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.   Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжалиги рахбарлари қуйидаги хужжатлар тўпламини 3 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимига 15 январдан 5 февралгача тақдим қилишлари сўралади.   1. Танлов комиссиясига ариза, тилхат 2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси 3. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома 4. Туман Ирригация бўлимининг маълумотномаси 5. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома 6. Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси) 7. Ф/х раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар) 8. Ф/х ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси) 9. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома 10. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан талабгорнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси 11. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома 12. Сўнгги 3 йил ичида экилган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома   Қўшимча маълумотлар учун 94-239-03-74, 90-713-49-23 телефон рақами орқали туман қишлоқ хўжалиги бўлимига мурожаат қилишингиз сўралади.   БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
16-01-2023, 12:59
Вернуться назад