ТОМОРҚАНГ- ХАЗИНАНГ
Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида Боғот туманида томорқадан, қолаверса ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокимлиги ва туман молия булими ташаббуси билан аҳолини қўллаб-қувватлаш фуқароларга ҳар томонлама енгиллик яратиб бериш томорқаларга кўчат экишни кечиктирмаслик мақсадида туман хокимининг фармойишига асосан жами 10 млн.сўм ажратилиб, тумандаги 43 та маҳаллалардаги 600 та кам таъминланган, эҳтиёжманд хонадонларга жами 60 мингдан зиёд помидор, карам, булғор қалампири, баклажон кўчатлари етказиб берилди. Яратиб берилаётган ушбу имкониятлардан тумандаги кам таъминланган эҳтиёжманд хонадон эгалари экин экиш мавсумидан унумли фойдаланиб томорқа ишларини ўз вақтида амалга оширсалар, эртага дастурхонлари ноз-неъматга тўла бўлишлигига, оиласидан ортган ҳосилни бозорда сотиб оила даромадини ошириши, оиласи билан соғ омон бу синовли кунлардан ёруғ юз билан чиқишларига эришадилар. Биз раҳбарлар бирлашиб, муҳтарам Президентимизга қўш қанот бўлиб, ҳалқимизга хизмат қилиш асосий бурчимиздир. Ҳалқимиз эса уйида қолишлари оиласи даврасида бўлишлари билан пандемияга қўшган ҳиссалари бўлади. Чунки фақат уйда қолиб, коронавирус занжирларини тўлиқ узиб ташлаш мумкинлиги шифокорлар томонидан таъкидланмоқда. Боғот туман ҳокимлиги, туман молия бўлими томонидан барча имкониятлар ҳалқ учун яратилмоқда. Азиз ватандошлар! Биз Сизлар учун ҳар куни беминнат хизматингиздамиз. Сизлар биз учун уйингизда қолинг! Биз бирлашиб албатта, вирусни енгамиз!#УЙДАҚОЛИНГ#УЙДА ҚОЛИНГ! ХАЗИНАНГИЗ БЎЛГАН ТОМОРҚАНГИЗГА МЕҲР БИЛАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКИНГ!#БИЗ СИЗ УЧУН ХИЗМАТДАМИЗ, СИЗ БИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИБ ТОМОРҚАНГИЗНИ ЭКИНГ!
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
19-04-2020, 01:43
Вернуться назад