DataLife Engine / Боғот тумани ҳокими О.Холбоев «БУГУНГИ КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ»га ўзининг миннатдорлигини билдирди

Боғот тумани ҳокими О.Холбоев «БУГУНГИ КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ»га ўзининг миннатдорлигини билдирди

Боғот тумани ҳокими О.Холбоев «БУГУНГИ КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ»га ўзининг миннатдорлигини билдирди Бугунги синовли кунлардаги ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш мақсадида «Боғот туманига коронавирусни киргизмаймиз!»шиори остида ватанпарварлик билан меҳнат қилаётган Боғот тумани СЭОМ ходимларига, ФВБ ходимларига, Боғот тумани прокуратураси, Департамент ходимларига, ИИБ ходимларига, Миллий гвардиячиларга, туман Мудофаа бўлими кўнгиллиларига коронавирусга қарши курашдаги фидойиликлари учун миннатдорчилик билдирди.Уларга қарата: «Илтимос, ўзингизни асранг! Бу синовли кунлар ўтади. Сизларнинг фидойилигингиз доим халқимиз ёдидан чиқмайди. Мен ҳам сизлар учун ҳар кандай ёрдамга тайёрман. Сизларга энг аввало соғлик тилайман!» деб барча ходимларга ўзининг самимий тилакларини билдирди. Ушбу дараёнда қатнашаётган СЭОМ ходимларига туман ҳокимлиги томонидан энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
20-04-2020, 02:12
Вернуться назад