DataLife Engine / АЖРИМ ЁҚАСИГА КЕЛИБ ҚОЛГАН ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ

АЖРИМ ЁҚАСИГА КЕЛИБ ҚОЛГАН ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ

АЖРИМ ЁҚАСИГА КЕЛИБ ҚОЛГАН ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ Боғот тумани ҳокими ўринбосари Д.Абдуллаева бошчилигида ажримлар ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш комиссияси томонидан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, тизимли ишлар олиб борилиши натижасида2022 йилда жами 53 та оила сақлаб қолинган эди. Жорий йилда ҳам бу жараён давом қилиб, туман ҳокимлигида маҳаллалардан келган ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг аъзолари билан учрашилди. Икки томон билан суҳбатлашиб, муаммолари тингланди. Мулоқотлардан сўнг ажрим ёқасига келиб қолган 7 та оиланинг 5 тасининг яраштирилишига эришилди. Туман ҳокими ўринбосари Д.Абдуллаева Мослашув ва хотин- қизларни реабилитация қилиш маркази раҳбари З.Матниёзовага ажримларнинг олдини олиш юзасидан маҳаллалар кесимида ишлаш бўйича топшириқлар берди.Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
4-02-2023, 10:30
Вернуться назад