DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ФУҚАРОЛАРГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ФУҚАРОЛАРГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ФУҚАРОЛАРГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Хоразм вилояти Адлия бошқармаси ва Боғот тумани Адлия бўлими томонидан Ортиқ Отажонов маҳалласида фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Боғот туманида давлатимиз раҳбарининг инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишга қаратилган қарор ва фармонлари ижроси таъминланиши учун барча шароитлар етарли. Бугун ушбу маҳаллада аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши давомида 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат қилишди ва керакли ёрдам ҳамда энг зарур тавсияларни олишди.
4-02-2023, 12:50
Вернуться назад