DataLife Engine / ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ЭТИШ - ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ЭТИШ - ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ЭТИШ - ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ Боғот туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда даладан дастурхонгача тамойили асосида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти бошлиғининг 1-ўринбосари Умид Муҳаммедов тумандаги озиқ-овқат захиралари сақланаётган омборхоналарни, бозор ва савдо ярмаркаларини ўрганди. Маълумот ўрнида, она заминимизда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларидан мол гўшти, парранда гўшти, гуруч, пиёз, тухум, балиқ, ёғ, нон, турли хил мева ва ун каби бирламчи истеъмолбоп барча турдаги маҳсулотлар арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтган йилнинг декабрь ойидан бугунги кунгача бетўхтов аҳолига арзон нархларда хизмат этаётганидан, дастурхонларимиз мўл ва тўкинлигидан халқимиз рози бўлмоқда. Боғот тумани ҳокимлигиахборот хизмати.
7-02-2023, 12:20
Вернуться назад