DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

БОҒОТ ТУМАНИДА «ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қилинаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яққол кўринишларидан бири «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар қалбида она-тупроққа меҳр уйғотибгина қолмай, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда.Бугун Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов Боғот тумани «Қораёнтоқ» қишлоғида «Ҳар бир ёшга бир гектар»дастури асосида ажратилган ерларда ёшлар томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.Боғот туманида бугунги кунда 328та ишсиз ёшларга туман ҳокими қарори билан 217гектар ер ажратилди ва ер ажратиш ишлари давом этмоқда. «Қалажиққалъа»,«Боғзор», «Навбаҳор»,«Ўзгариш» маҳаллаларида ёшларга берилган ерларда тарвуз, қовун ва ловиялар кўкариб чиққан ва ёшларга ушбу сабзавотларни етиштириш юзасидан мутахасислар маслаҳатларини бердилар.Ёшлар ўз ерларидан мўл ҳосил олишга киришганлар. #УЙДАҚОЛИНГ Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
5-05-2020, 12:40
Вернуться назад