DataLife Engine / ТУМАН ҲОКИМИ ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИБ, УЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИБ, УЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИБ, УЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ Бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда ташкил этилган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик ишларини бошлаётган лойиҳа ташаббускорлари билан учрашиб, ёшларнинг галдаги режалари юзасидан мурожаатларини тинглади. Бугунги қабулда 15 нафар ёш тадбиркор ўзларининг таклифлари, муаммолари юзасидан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевга тўғридан - тўғри мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг асосий қисми кредит ажратиш ва ажратилган кредитларни муддатида қайтариш, ер муносабатлари билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Бугун қабулда сектор раҳбарлари ҳам қатнашди. Ҳар бир мурожаат ҳоким ўринбосарлари, тижорат банклари, қурилиш, кадастр ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
7-02-2023, 12:45
Вернуться назад