DataLife Engine / ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЭШИТДИ

ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЭШИТДИ

ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЭШИТДИБугун эрталабдан Боғот тумани ҳокими О.Холбоев эҳтиёжманд, ҳозирги кунда пандемия сабаб хорижга ишлаш учун кетаолмай қийналаётган фуқароларнинг мурожаатларини эшитди. Ҳар бир оилада нормал ҳаёт тарзини шакллантириш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини ҳал қилиш учун ташкилотларга қатъий топшириқлар берди. Жумладан, иш сўраб мурожаат қилган «Ашхобод»маҳалласида яшовчи ака-ука Жобборовлар туманда янги иш бошлаган газ қуйиш шахобчасига ишга жойлаштирилди, «Бўка» маҳалласидан Д.Искандарова каби 12та фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. Боғот тумани Аҳоли бандлигини таъминлаш марказида рўйхатдан ўтиб, жамоат ишларига жалб қилиш билан ишсизлик муаммоси ўз ечимини топмоқда.Туманда секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатга кўра, «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 1070 нафардан кўп оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳар 10кундан тарқатилиши назорат қилинмоқда. #УЙДАҚОЛИНГБоғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
13-05-2020, 12:20
Вернуться назад