DataLife Engine / БОҒОТДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ

БОҒОТДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ

  БОҒОТДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ Мазкур замонавий мажмуа Боғот туманини комплекс ривожлантириш ҳудудий инвестиция дастурига асосан, «Нурафшон» шаҳарчасидаги «Servises» МЧЖ томонидан умумий қиймати 3 млрд.сўм бўлган «Аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил қилиш» лойиҳаси асосида ишга туширилиб, янгидан 5 та иш ўрни яратилди. Икки қаватдан иборат иншоотда озиқ-овқат мажмуаси ўз фаолиятини бошлади. Эндиликда ушбу иншоотнинг ўзида кийим-кечак бўлимлари, келинлар салони, пойабзал магазини, кўнгилочар ўйинлар заллари ҳам ишга тушиш арафасида. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев тадбирни ва янги бино олдига боғланган алвон лентани қирқиб, янги мажмуани очиб берди ҳамда улкан савдо объекти очилишида иштирок этаётган туман аҳли, нуронийлар, ёшлар билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва иншоотда яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.
15-02-2023, 12:25
Вернуться назад