DataLife Engine / ҲАМЖИҲАТЛИК - ЭНГ САМАРАЛИ ЙЎЛ

ҲАМЖИҲАТЛИК - ЭНГ САМАРАЛИ ЙЎЛ

ҲАМЖИҲАТЛИК - ЭНГ САМАРАЛИ ЙЎЛ БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИДА ТАҲЛИЛИЙ ВА ТАНҚИДИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида барча соҳалар бўйича таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда сектор раҳбарлари, Боғот тумани Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметов, ҳоким ўринбосарлари тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари қатнашдилар. Туманда айрим соҳалардаги йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил этилди ва иш жараёнида камчиликларга йўл қўйган ходимлар огоҳлантирилди. Йиғилишда ижтимоий- иқтисодий, сиёсий- ҳуқуқий соҳаларда қабул қилинаётган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун- моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди ҳамда давлатимиз раҳбарининг селектор йиғилишида кўтарилган масалаларнинг мазмун - моҳияти йиғилиш қатнашчиларига туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан батафсил тушунтирилди ва галда энг долзарб топшириқлар белгилаб берилди.  
24-02-2023, 10:05
Вернуться назад