DataLife Engine / РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот туман «Нурли маскан» маҳалласида «Боғот маш кимё сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Файз» тўйхонасининг ҳожатхонаси маҳалладаги «Иқбол» кўчасида йўл устида жойлашганлиги, кўчадаги намунали уйлар билан ҳожатхона оралиғи 5-6 метр эканлиги, ҳожатхона биноси ноқонуний қурилганлиги ва хидидан ўтириб бўлмаётгани хамда ушбу масала бўйича шу ерда яшовчи аҳоли томонидан бир қанча идора-ташкилотларга мурожаат қилингани, лекин бирор натижа бўлмаганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу холатни ўрганиш мақсадида туман СЭО ва ЖСХ ходимлари туман кадастр бўлими ходимлари, туман архитектура ва қурилиш бўлими ходимлари хамда туман табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида ушбу манзилдаги мавжуд аҳволни ўрганиб чиқилди ва тубандагилар аниқланди: «Боғот маш кимё сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Файз» тўйхонаси ҳожатхонаси хақиқатдан хам «Иқбол» кўчасида жойлашганлиги аниқланди.Тўйхона хожатхонаси билан энг яқин намунали уй оралиғи ўлчаб кўрилганида оралиқ масофа 11 метрни ташкил қилишлиги аниқланди. СанПиН №0368-19 «Санитарные правила и нормы проектирования строительства и эксплуатации общественных туалетов», Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 12.04.2016 йил №12-05/798 рақамли “Маҳаллаларга бириктирилган ходимларнинг ҳудудларни санитария ҳолатини яхшилаш, тозаликни таъминлаш» тўғрисидаги кўрсатмасига асосан аҳоли яшаш уйидан ҳожатхонагача бўлган масофа 25 метрдан кам бўлмаслиги кўрсатилган.Бу масала бўйича «Файз» тўйхонаси раҳбари билан учрашилиб, вазиятни тушунтирилди ҳамда ҳожатхона биносини кўчириш бўйича раҳбардан кафолат хати олинди. Ваколатли органдан (ОМБУДСМАН) рухсат олиб текшириш ўтказиш учун СЭО ва ЖСХ туман бўлими ойлик режасига киритилди ва ваколатли органнинг рухсати билан Боғот тумани СЭО ва ЖСХ бош врачи Бекзод Ниёзов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан текшириш ўтказилиб, ушбу талабга мос келмайдиган ҳожатхонани буздириб, бошқа жойга кўчириш юзасидан тўпланган материаллар ўрнатилган тартибда якуний қарор чиқариш учун Боғот тумани Жиноят ишлари бўйича Судига юборилганини аколатли органнинг рухсати билан текшириш ўтказилиб, талабга мос келмайдиган ҳожатхонани буздириб,бошқа жойга кўчириш юзасидан тўпланган материаллар ўрнатилган тартибда якуний қарор чиқариш учун Боғот тумани Жиноят ишлари бўйича туман судига юбрилганлигини билдирамиз.
2-03-2023, 03:00
Вернуться назад