DataLife Engine / ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ Боғот тумани ФВБ томонидан «Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Унда қутуриш касаллигининг олдини олишда тегишли мутахассисларнинг мажбуриятларига масъулияти ва ушбу касаллик ҳамда унинг олдини олишга оид маърузалар тингланди. Машқнинг амалий қисмида қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бўлимларининг махсус техника ва асбоб-анжомларининг саф кўриги, уй ҳайвонларини сақлаш, парвариш қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда қутуриш касаллигига қарши режали эмлаш тадбирлари ижроси таҳлил қилинди. Ўқув машқи давомида Боғот тумани ТТБ томонидан касалланган ҳайвондан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш ва қутуриш касаллигига гумонланган ҳайвондан лаборатория текшируви учун намуналар олиш тадбирлари кўрсатилди.Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
25-02-2023, 09:25
Вернуться назад