DataLife Engine / Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Бугунги кунда туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Тадбиркорлар ислоҳотчи бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан «Қалажиққалъа» ва «Оқ тепа» маҳаллаларидаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди. Туман ҳокими янги лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган ишбилармонларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёр эканлигини улар билан бўлган суҳбатда таъкидлади. Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
25-02-2023, 11:30
Вернуться назад