DataLife Engine / «САХОВАТ ВА КЎМАК» ЖАМҒАРМАСИ - ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ ҚУВОНЧИДИР

«САХОВАТ ВА КЎМАК» ЖАМҒАРМАСИ - ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ ҚУВОНЧИДИР

«САХОВАТ ВА КЎМАК» ЖАМҒАРМАСИ - ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ ҚУВОНЧИДИР Боғот туманида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган «Саховат ва кўмак»ҳаракати доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 4та сектор ҳудудидаги жами 1070та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатга олиниб, уларга 13хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар ҳафта етказиб берилмоқда. Боғот тумани прокуратураси томонидан озиқ-овқатларнинг қадоқланишидан, тарқатилишигача бўлган жараён назорат қилинмоқда. 2-сектор маҳаллаларида яшовчи 217та эҳтиёжманд оила мавжуд. Прокурор ўринбосари У.Абдуллаев туман Ёшлар иттифоқи волонтёрлари билан озиқ-овқатларни қадоқлаб, эҳтиёжмандларнинг уйига етказилди. Сектор ҳудудида яшовчи 1925йилда туғилган Моможон момо Худайберганова, кўзи ожиз И.Искандаров, ногирон Қ.Гаданиёзовлар уйига прокурор ўринбосари озиқ-овқатлар олиб борди ва маҳалланинг муаммоларини ўрганди.Дарҳақиқат, «Саҳоват ва кўмак» жамғармаси эҳтиёжманд оиланинг қувончига айланмоқда. #УЙДАҚОЛИНГ Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
10-05-2020, 03:49
Вернуться назад