DataLife Engine / АЁЛ ЗОТИ ЯРАТГАННИНГ УЛУҒ НЕЪМАТИ, ТЕНГСИЗ МЎЪЖИЗАСИДИР

АЁЛ ЗОТИ ЯРАТГАННИНГ УЛУҒ НЕЪМАТИ, ТЕНГСИЗ МЎЪЖИЗАСИДИР

АЁЛ ЗОТИ ЯРАТГАННИНГ УЛУҒ НЕЪМАТИ, ТЕНГСИЗ МЎЪЖИЗАСИДИР Бугун Боғот туманидаги «Маънавият» маҳалласида 8- март хотин-қизлар байрами арафасида тадбиркор «Шахбоз Фарангиз» хусусий корхонаси раҳбари Гули Хўсинова томонидан маҳалла хотин-қизлари учун соғломлаштириш маркази ишга туширилди. Тадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирок этиб, аёли соғлом ва бақувват, аёли қадрланган юртда тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлишини таъкидлади. Ҳа, дарҳақиқат, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади. Тадбирда маҳалла аёллари яратилаётган шароитлар учун давлатимиз раҳбаридан миннатдор эканлигини, энди бу соғломлаштириш марказидаги имкониятлардан унумли фойдаланиб соғлом турмуш тарзига риоя этишларини билдирдилар. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
1-03-2023, 09:25
Вернуться назад