DataLife Engine / ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметовлар Ёшлар ишлари агентлиги Боғот шаҳар бўлими бошлиғи О. Матниёзов билан ёшларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги қабулни «Гулзор» маҳалласида ўтказдилар. Қабул давомида 25 нафар ёшлар ўзларини қийнаб келаётган 8та муаммолар бўйича, жумладан тадбиркорлик ташаббуслари ва ўзини ўзи банд қилиш масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Жумладан, субсидия асосидатўлов контракти тўлови, даволаниш, турар-жой ижараси учун кўмаклашиш, меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиш ҳамда моддий ёрдам ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатлар кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
1-03-2023, 12:40
Вернуться назад