DataLife Engine / ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА Боғот тумани ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева чуқурлаштирилган тиббий кўрикда иштирок этиб, кўрикка келган хотин-қизлар билан уларнинг соғлиғи масаласида суҳбатлашди. Боғот тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 5-сон оилавий поликлиникада «Усталар», «Гулзор» МФЙларда яшаётган хотин-қизлар учун соғломлаштириш акцияси ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди. Тиббий кўрикка бирлашманинг невролог, кардиолог, травматолог, акушер-гинеколог, педиатр мутахасислари жалб қилинди. Бундан ташқари диагностика усулларидан УТТ, ЭКГ, лаборатория хизматлари орқали тиббий кўрикка ташриф буюрган беморларга керакли тавсиялар берилди. Шу куни бирлашмага қарашли оилавий поликлиникада соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш маркази ходимлари томонидан тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи буйича тарқатма ва буклетлар тарқатилди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
2-03-2023, 12:45
Вернуться назад