DataLife Engine / ТИНЧЛИГИМИЗГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙГАН--СОБИҚ ЖАНГЧИЛАРИМИЗНИНГ ҚАДРИ ҲАМИША БАЛАНД!

ТИНЧЛИГИМИЗГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙГАН--СОБИҚ ЖАНГЧИЛАРИМИЗНИНГ ҚАДРИ ҲАМИША БАЛАНД!

ТИНЧЛИГИМИЗГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙГАН--СОБИҚ ЖАНГЧИЛАРИМИЗНИНГ ҚАДРИ ҲАМИША БАЛАНД! Бугун 9 май–«Хотира ва қадрлаш куни» байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Боғот тумани Қораёнтоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Тўхтавой ота Рўзибоев, Найман қишлоғилик 99 ёшли Марат ота Ёмғуров ҳамда Миришкор қишлоғилик 97 ёшли Дурдибой ота Рўзибоевларнинг уйларига борилди ва уларнинг ҳолидан хабар олинди. Боғот туманига «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан ташриф буюрган Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Маҳмуджон Умурзоқов билан Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, №1469 ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Азизбек Ҳатамов, туман мудофаа бўлими бошлиғи Бобуржон Бердибоев, Боғот тумани ҳокими ўринбосарлари Расулбек Шарипов, Эркин Рўзметов, Санжарбек Қуобоновлар уруш фахрийларини самимий табриклаб, уларни моддий ва маънавий рағбатлантирдилар.Дастлаб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевинг уруш қатнашчиларига йўллаган байрам табригини туман ҳокими Ойбек Холбоев ўқиб эшиттирди ва10 000 000 (ўн миллион) сўм пул мукофотини топширди.22 млн сўмлик олтин соат, катта телевизор, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт анжомлари, дори-дармонлар собиқ жангчиларга табриклаш учун келган раҳбарлар томонидан тақдим этилди. Шунингдек, «Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари» ва «Ўзбекистон халқининг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссалари» китоби тақдим этилди. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан берилган медаллари уруш қатнашчиларининг кўнглини қувончга тўлдирди. Фахрий отахонларимиз қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, саломатлик ҳукмрон бўлишини, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар. Бизнинг халқимиз жипс, меҳрли, ҳамжиҳат эканлигининг яна бир кўриниши дилларимизни қувонтирди. Табаррук отахонлар юртимизга тинчлик тилаб, ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Президентимизга, вилоят ва туман ҳокимларига, меҳнаткаш, меҳри дарё халқимизга миннатдорлик билдириб, қайта-қайта бутун олам халқига соғлик, тинчлик ва бахтли ҳаёт тиладилар. Боғот туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
9-05-2020, 01:52
Вернуться назад