DataLife Engine / "Янги нафас" югуриш мусобақаси ўтказилди

"Янги нафас" югуриш мусобақаси ўтказилди

"Янги нафас" югуриш мусобақаси ўтказилди Бугун мамлакатимизнинг 14 та шаҳрида, жумладан Урганчда Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил қилинган ушбу тадбирда турли ёшдаги юртдошларимиз, жумладан жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам фаол иштирок қилдилар.3 км масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган иштирокчилар финиш чизиғида тантанали кутиб олинди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойида ўтказилган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12-03-2023, 10:05
Вернуться назад