DataLife Engine / ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАБРИГИНИ СОБИҚ ЖАНГЧИГА ЕТКАЗДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАБРИГИНИ СОБИҚ ЖАНГЧИГА ЕТКАЗДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАБРИГИНИ СОБИҚ ЖАНГЧИГА ЕТКАЗДИ 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Боғот тумани Найман қишлоғида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 99ёшни қаршилаган Марат бобо Ёмғуровнинг уйларига бориб, собиқ жангчига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттириб, совғаларни ва пул мукофотини топширди.Вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг шахсан ташрифи ва Президент табригини олган Марат ота Ёмғуров кўзлари ёшланиб: «Президентимиз Шавкатжон Мирзиёевдай меҳрибон Президент дунёда ягонадир, ҳар йили 9-май байрамида Тошкентга борсам, менинг қўлларимдан тутиб менга узоқ умр тилар эди. Бугун ғойибона Президентимга раҳмат айтаман, мард, олийжаноб,ғайратли, сабр-бардошли, халқсевар Президентимиз омон бўлгай! Ҳокимларимизга раҳмат айтаман! ЮРТИМИЗГА ТИНЧЛИК ВА ЯХШИ КУНЛАР ТИЛАЙМАН БОЛАЛАРИМ!» дея дуо қилдилар. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
9-05-2020, 11:58
Вернуться назад