DataLife Engine / «ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ» МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

«ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ» МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

«ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ» МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ Бугун Боғот туманидаги умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари жамоалари ўртасида «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари мусобақасининг финал босқичи якунланди.Мусобақада Боғот тумани Халқ таълими бўлимига қарашли худудий босқич ғолиблари бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар мактабларининг жамоалари иштирок этди. Мусобақа Низомида белгиланган, 5 та шарт натижаларга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида 23- сон умумий ўрта таълим мактаб жамоаси ғолиб деб топилди. Шу ўринда ғолиб жамоалар ва энг фаол иштирокчилар туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан тақдирланди. Ғолиб жамоаларга 1-, 2-, 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди. ҳамда 1-ўринни қўлга киритган 23- сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритди.
13-03-2023, 10:00
Вернуться назад