DataLife Engine / Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов

Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов

Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов бошчилигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида 19 нафар хотин-қизлар ўзининг маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликларга ишга қабул қилинди. Меҳнат ярмаркасидан кейин «Аёллар дафтари» 4- босқич 1-тоифага киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин- қизлар микроавтобусларда тумандаги корхоналарга экскурсия қилдирилди. Ишсиз хотин-қизлар «Greet Cotton» МЧЖ, «ХORAZMTEX» МЧЖ ҳамда «Perfekt logistics» мева-сабзовотларни қуритиш корхонаси фаолияти ва иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Танишув жараёнида «Greet Cotton» МЧЖ га 5 нафар, «XORAZMTEX» корхонасига 7 нафар хотин-қизлар ишлаш истагини билдирдилар ҳамда ушбу жараёнда 12 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди. Сектор раҳбари томонидан хотин- қизларнинг муаммолари тингланиб, ижроси учун галдаги редалар амалга оширилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
13-03-2023, 12:00
Вернуться назад