DataLife Engine / БОҒОТДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ Боғот туманидаги «Истанбул» тўйхонасида «Уч авлод учрашуви» бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлар билан давом этди. Тадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Маткарим Жуманиёзов , вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи Н.М.Қутлимуротова сўзга чиқиб, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида «Инсон қадри учун» ғояси асосида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ҳақида тўхталдилар. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари уч авлод вакилларининг самимий суҳбатлари, мулоқотларининг асосий мавзуси бўлди. Шу заминда туғилиб ўсиб, ҳалол меҳнати билан халқимиз эъзози, давлатимиз эътиборига сазовор бўлган элдошларимизнинг ҳаёт йўллари ҳақидаги тарихий видеолавҳалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Туман маданият уйи санъаткору раққосалари ижросидаги маданий дастур барчага хуш кайфият бағишлади. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
18-03-2023, 12:20
Вернуться назад