БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ: «ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ»
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ:«ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ»Туман ҳокими О.Холбоев эҳтиёжманд, кам таъминланган, оиласи камбағаллик бўсағасига келиб қолган, ҳозирги кунда пандемия сабаб хорижга ишлаш учун кетаолмай қийналаётган фуқаролар тақдири, ҳар бир оилада нормал ҳаёт тарзини шакллантириш юзасидан ўринбосарларга ва тегишли ташкилотларга қатъий топшириқлар бериб, ижросини назорат қилмоқда. Бугунги мураккаб, синовли кунларда туман ҳокими кўмагида 1881 нафар фуқаронинг Боғот тумани Аҳоли бандлигини таъминлаш марказида рўйхатдан ўтиб, жамоат ишларига жалб қилиниши билан оилалардаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.Боғот туманида "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатга асосан «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 1070 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тарқатилиши назорат қилинмоқда.
#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
8-05-2020, 12:01
Вернуться назад