DataLife Engine / «ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА, ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ»

«ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА, ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ»

«ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА, ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ»Шавкат Мирзиёев Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман ҳокимлиги биносида ўтказилди. Қабулда туманимиздаги маҳаллалардан келган 47 нафар фуқаролар ўзларининг муаммоли масалалари юзасидан мурожаат қилдилар. Бу галги ҳоким қабулида «Ҳуррият», «Ўзбекистон», «Оқ олтин», «Юксалиш», «Меҳнат гули», «Тозабозор» МФЙларидан келган фуқаролар кўпчиликни ташкил қилди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам олиш, даволаниш, оқар сув, ичимлик суви, ишга жойлашиш, уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар хусусида бўлди. Мурожаатларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, айрим масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган муаммоли масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
23-03-2023, 09:25
Вернуться назад