DataLife Engine / Президент ташаббуси амалда: Боғот туманида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда

Президент ташаббуси амалда: Боғот туманида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда

Президент ташаббуси амалда: Боғот туманида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда Давлатимиз раҳбари «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ- 98- сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда 30 кунлик Муборак Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин- мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди. Хайру- барокат ойи – Рамазон ойида «Усталар» маҳалласидаги «Ниҳол» тўйхонасидаги ифторликда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, туман имом- хатиби қатнашди. Бугун ҳудудда яшовчи 400 дан кўп эътиборга муҳтож инсонларга ифторлик дастурхони ёзилди. Туман «Маҳалла» фонди ходимлари тадбирда фаол иштирок этди. Ифторлик якунида Қуръон тиловат этилди. Барча инсонлар биргаликда муборак ойда юртимизга осойишталик, ободлик ва оилалар фаравонлигини сўраб дуолар қилдилар. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
27-03-2023, 12:45
Вернуться назад